ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Москва форматидаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг тўртинчи йиғилиши 16 ноябрга белгиланган.
Маълумки, у Москвада бўлиб ўтади. Йиғилишда томонлар мамлакатдаги вазият ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
“Москва форматидаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг тўртинчи йиғилиши афғонларни тинч йўл билан тартибга солишдан манфаатдор минтақавий муҳим давлатлар иштирокида 16 ноябрь куни Москвада ўтказилиши режалаштирилган”, - деди Захарова.
Унинг қўшимча қилишича, учрашув доирасида Aфғонистондаги ҳарбий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар вазиятни муҳокама қилиш режалаштирилган. Шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, афғонлараро миллий муросага кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
“Натижалар бўйича томонларнинг қўшма баёноти кутилмоқда”, - деди Россия ТИВ вакили.
Москва форматидаги Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларнинг тўртинчи йиғилиши 2017 йилнинг апрель ойида яратилган. У афғон келишувидан манфаатдор 11 давлатни - Россия, Aфғонистон, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистонни бирлаштиради.