Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Мелитополдаги Ғалаба майдонида янгиланган Россия байроғи қад ростлади

Таъмирлаш ишлари учун олинган Россия байроғи ўз ўрнига қайтарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Запорожье вилояти Мелитопол шаҳридаги Ғалаба майдонида янгиланган Россия байроғи кўтарилди, деб хабар қилди РИА Новости.
Россиянинг асосий давлат рамзи якшанба куни эрта тонгда байроқ устунини таъмирлаш учун олинган эди.
Байроқни 40 метр баландликка кўтариш маросимида вилоят маъмурияти, ФВВ, “Юг молодой” (“Ёш жануб”) ва “Мы вместе” (“Биз биргамиз”) жамоат ҳаракатлари вакиллари иштирок этишган.