Европада AҚШнинг Россия ва Хитойга қарши кураш режаси айтилди

Мақола муаллифига кўра, Штатлар инқирозли вазиятни қўзғатиш учун қўғирчоқ давлатлардан фойдаланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Украинадаги можародан Хитойга қарши курашда фойдаланмоқчи. Бу ҳақда “Modern Diplomacy” шарҳловчиси, тарихчи Эрик Зюсс таъкидлади.
Мақола муаллифига кўра, Штатлар инқирозли вазиятни қўзғатиш учун қўғирчоқ давлатлардан фойдаланган - Украина Россияга, Тайван эса Хитойга қарши. Зюсснинг фикрича, бундай тамойилни америкаликлар Британиянинг Фолкленд оролларини ўзлаштириш тажрибасидан олган.

“AҚШ расмийлари Украина можаросида Россияни ортда қолдирмоқчи ва бу мисолдан Aмериканинг вассаллари - бошқа йирик денгиз давлатлари билан иттифоқларини мустаҳкамлаш ниятида. AҚШ Хитойни мағлуб этишдан аввал Россияни мағлуб этиш ниятида ва шунда улар дунёни назорат қилади. AҚШ империясининг глобал ҳукмронлиги - бу якуний мақсад”, - деб ҳисоблайди тарихчи.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уй Украина инқирози доирасида Россия билан бўлгани каби иттифоқчи коалиция кучларини Хитойга қарши қўллашни кутмоқда. Бироқ, Зюсснинг айтишича, бу ҳолатда Вашингтон Украина сценарийси бўйича Тайванга қурол етказиб бериш билан чекланиб қолмайди.

“AҚШ номзод мамлакатларни ўрганиши ва рўйхатга олиши керак. Мезонларга Тайвань билан савдо алоқалари кўлами, мавжуд юк ташиш тоннажи ва уларнинг Хитойга қарши тажовузкор операцияларини қўллаб-қувватлаш эҳтимоли киради”, - деди у.

Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.