ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳокими Темур Давлетов ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановнинг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Давлетовнинг жаримага тортилишига иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари сабаб бўлган.
Маълумот учун, Темур Давлетов 2020 йил декабрь ойидан буён Хива шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келмоқда.