“Uzbekistan Airways” Намангандан Оренбургга парвозларни қайта йўлга қўяди

Бу йўналишдаги парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Жорий йилнинг 24 ноябридан бошлаб “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Намангандан Оренбургга парвозларни тикламоқда. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берди.
Наманган – Оренбург – Наманган йўналишида парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт кўрсатилган):
Намангандан учиш: 21:25;
Оренбургга етиб бориш: 00:30;
Оренбургдан учиш: 02:30;
Наманганга етиб бориш: 05:20.
11 ноябрь ҳолатига кўра, Наманган – Оренбург йўналиши бўйича авиачипталар нархи 1 692 963 сўмдан, Наманган – Оренбург – Наманган йўналиши бўйича авиачипталар нархи эса 3 038 081 сўмдан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 1 ноябрдан “Uzbekistan Airways” икки йиллик танаффусдан кейин Малайзия пойтахти Куала-Лумпурга парвозларни тиклаган эди.