Су-35С самолётларининг Украинадаги махсус операция ҳудудидаги жанговар парвозлари

Россия Ҳаво-космик кучлари Су-35С самолётлари Украинадаги махсус ҳарбий операция чоғида щз вазифаларини бажаришмоқда.
Sputnik
Россия Мудофаа вазирлиги Россия Ҳаво-космик кучларининг Украинадаги махсус ҳарбий операция чоғида Су-35С самолётларининг жанговар парвозлари акс этган видеони кўрсатди.
Қирувчилар вазифасига УҚК ҳарбий объектларига ва техникасига зарба беришда ҳужумчи самолёт ва вертолётларни ҳимоя қилиш киради.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.