ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Туркия пойтахти Истанбул марказида рўй берган портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳатланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Али Ерликая Twitterʼдаги саҳифасида маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, Истиқлол кўчасидаги портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 38 киши жароҳат олди”, - дея маълум қилган у.
Якшанба куни Истанбул марказидаги Истиқлол туристик кўчасида портлаш содир бўлди. Ҳукумат теракт версиясини кўриб чиқмоқда.