БМТ Россия ўғитини Африкага ташиш учун биринчи кемани ижарага олди

“Уралхим” ривожланаётган мамлакатларга 260 000 мураккаб ўғитларни мутлақо бепул, шу жумладан юклаш, ташиш ва суғурталаш харажатларини ҳам ўз зиммасига олиб, етказиб беришини тасдиқлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (ЖООД) Россиядан Африка мамлакатларига ўғит ташиш учун биринчи кемани ижарага олди. Бу ҳақда РИА Новости ЖООД бош директори Дэвид Бизли сўзларига асосланиб, хабар бермоқда.
“ЖООД Россиянинг зарур ўғитларини Африкага олиб ўтадиган кўплаб кемалардан биринчисини ижарага бермоқда”, - деб ёзди Бизли Twitter’да.
Аввалроқ “Уралхим” ва “Уралкалий” ўғитларнинг хайрия партиясини ЖООД кемасига юклаш учун рухсат олганини эълон қилишганди. 20 минг тонналик мураккаб ўғитлар партияси жорий йил 21 ноябрдан бошлаб бир ҳафта давомида Мозамбик орқали Малавига жўнатилади.
Ҳисоботга кўра, “Уралхим” ривожланаётган мамлакатларга 260 000 мураккаб ўғитларни мутлақо бепул, шу жумладан юклаш, ташиш ва суғурталаш харажатларини ҳам ўз зиммасига олиб, етказиб беришини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспорт қилишдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини жаҳон бозорига чиқаришда Россиянинг ёрдамини кўзда тутувчи кўп томонлама битимлар имзоланди. Шартномалар Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланди. Битим 19 ноябргача мўлжалланган.
Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойи бошида Ғарб Украина донининг кўп қисмини Африкадаги муҳтож мамлакатларга эмас, балки ўз давлатларига олиб кетаётганини таъкидлади. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя “дон битимининг” Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича қисми ишламаётганини таъкидлади.
Битимнинг дастлабки муддати охирлай бошлаганда, келишувнинг Россияга тааллуқли қисми ишламаётгани сабабли, Москванинг ундаги фаолияти тўхтатилиши ва келишув барбод бўлиш хавфи юзага келди. БМТ шундагина битимнинг рус дони ва ўғитига алоқадор қисмини ҳаётга татбиқ этиш ҳаракатига тушиб қолди.