ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Аввалроқ Россия ҳарбийларини Украинада тинч аҳолини зўрлашда виагра қўллаганликда айблаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг можароларда жинсий зўравонлик бўйича махсус вакили Прамила Паттен пранкерлар билан суҳбатда мутахассислар ҳали тегишли далилларни топа олмаганини ва унинг ўзи ҳам тергов ўтказа олмаслигини айтди.
“Аввал айтганимдек, менинг вазифам тергов олиб бориш эмас. Менинг офисимнинг роли бошқа. Мен профилактика ва жавоб чораларини амалга ошириш доирасида стратегик раҳбарликни таъминлаш учун ҳимоя қилиш ваколатига эгаман”, - дейди Паттен ўзини Украина депутати Александр Мережко сифатида таништирган пранкерлар Вован ва Лексус билан суҳбатда.Уларнинг суҳбати ёзуви пранкерларнинг Rutube᾽даги аккаунтида жойлаштирилган.
“Аммо май ойида Киевдан қайтгач, оммавий ахборот воситалари билан мулоқот қилганимда, жабрланганлар ва фронтда ишлаётган тиббий хизматлардан, Мариуполдаги бинолар ертўлаларида аёллар ва қизлар ҳибсда сақлангани, бир неча кун давомида гуруҳ бўлиб зўрлангани, рус аскарлари виагра ва бошқа дорилар билан таъминланаётгани ҳақида хабарлар олганимни айтгандим”, - дея қўшимча қилди у.
Ушбу мавзу бўйича бирон бир текширув ўтказилдими, деган саволга Паттен тергов ўтказиш унинг иши эмаслигини айтиб, жавоб берган.
“Менда бундай ваколат йўқ. Мен Нью-Йоркда, офисда ўтираман ва менда манфаатлар ҳимоя қилиш ваколатлари бор. Терговни инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича кузатув гуруҳи ва Халқаро тергов комиссияси олиб боришда давом этмоқда. Уларнинг ҳисоботида виагра ҳақида ҳали ҳеч нарса йўқ”, - дейди у.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Паттеннинг Россия армиясига қарши айбловлари мантиқ доирасидан чиқиш, бу классик “хайли лайкли” эканлигини, аммо бу сафар ахлоқсиз фантазия даражасида эканлигини айтганди.