ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. АҚШнинг Даллас шаҳридаги авиашоуда B-17 бомбардимончи самолёти P-63 Kingcobra қирувчиси самолёти билан тўқнашиб, ҳалокатга учради. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
“Ҳалокат Даллас аэропортида Иккинчи жаҳон уруши қирувчи самолётларининг парвози намойиши бўлиб ўтаётган Wings Over Dallas тадбири чоғида юз берди”, - дейилади телеканал хабарида.
Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимиятда ҳозирча самолёт бортидаги учувчилар ва уларнинг аҳволи ҳақида маълумот йўқ.
Кўргазма ташкилотчилари вакили Лия Блокнинг ABC’га айтишича, Boeing B-17самолётида беш нафар, P-63 Kingcobra самолётида бир нафар экипаж аъзоси бўлиши мумкин.
Шаҳар мэри Эрик Жонсоннинг айтишича, ердагилардан ҳеч ким жабрланмаган. Самолёт вайроналари аэропорт ҳудуди, автомагистрал ва унга яқин жойлашган савдо маркази яқинига қулаган. Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ҳодиса юзасидан тергов ўтказиш ниятида.