ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда “Amirsoy”да электр энергиясида узилиш бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, оромгоҳга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси электр энергиясини узлуксиз етказиб берган.
“Amirsoy” оромгоҳидаги узилиш оромгоҳдаги осма йўлнинг электр қурилмасида носозлик юзага келган ва оромгоҳда электр таъминотида узилиш кузатилган”, - дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозир носозлик бартараф этилган ва осма йўл яна ишлаяпти.