Хитойнинг “Тяньчжоу-5” космик юк ташувчиси жаҳон рекордини ўрнатди

"Тяньчжоу-5" училганидан икки соат ўтгач, "Тяньгун" билан боғланиб, рекорд ўрнатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Бугун Хитойнинг "Тяньчжоу-5" юк ташувчи космик кемаси космодромдан учирилганидан икки соатдан кўпроқ вақт ўтиб орбитал станцияга туташди ва жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақида Хитойнинг бошқариладиган парвозлар дастури маъмурияти маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
12 ноябрь куни Пекин вақти билан соат 10.03 да "Тяньчжоу-5" юк космик кемаси билан "Чанчжэн-7-Y6" ташувчи ракетаси Хайнан оролидаги Венчанг космодромидан парвозни бошлади. Пекин вақти билан соат 12.10да юк ташувчи Тяньгун космик станциясининг Тяньхэ асосий модули портига туташди.
“Ушбу миссия икки соат ичида автоном тезкор яқинлашиш ва бирлашишга эришиб, жаҳон рекордини ўрнатган биринчи миссия бўлди”, дейилади агентлик баёнотида.
Таъкидланишича, ушбу технологик ютуқ Хитой космик кемаларининг орбитага қўшилиш даражасини ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда космик станцияни таъминлаш имкониятларини оширишда катта аҳамиятга эга.
Яқинлашиш ва ўрнатишни бошқариш стратегиясини оптималлаштириш натижасида “Тяньчжоу-5” станцияга май ойида Тяньгунга юборилган “Тяньчжоу-4”га қараганда деярли уч баравар тезроқ туташди. У ишга туширилгандан сўнг ўрнатиш тугагунига қадар тахминан 6,5 соат вақт ўтди.
Юк ташувчи станцияга йил охиригача бориши керак бўлган Шэньчжоу-15 космик кемасининг учта космонавти учун олти ойлик қолиш ва орбитада ишлаш учун зарур бўлган сарф материаллари, ёқилғи ва жиҳозларни етказиб берди.
Станциянинг умумий яшаш майдони тахминан 110 кубометрга етади, у бир вақтнинг ўзида учта космонавтни ёки экипаж алмашинуви пайтида олти кишини сиғдира олади.