ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Сурхондарёнинг олис ҳудудларидаги ўқувчилар мактабга қатнаши учун автотранспорт ажратилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси хабар берди.
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашини қарори доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабига "Дамас" русумли автомашиналари берилди.
Ушбу автотранспорт воситалари вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиаларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга етказиш учун мўлжалланган.
Сурхондарё вилояти
© Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармаси
“Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғил-қизларнинг қувончи чексиз. Улар барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнашади”, - дейилади хабарда.
Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалининг фаолияти тугатилган.