Россиялик олим атом эмас, балки биологик хавф муаммосига алоҳида эътибор қаратишга чақирди

Михаил Ковалчук: Биз биологик хавф асосий омилга айланганини тушунишимиз керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ўлим даражаси 90 фоизга тенг бўлган коронавируснинг пайдо бўлиши туфайли инсоният ўлим хавфи остида қолмоқда. Бу ҳақида Курчатов институти Миллий тадқиқот маркази президенти Михаил Ковалчук маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

“Атом даври ўтди ва бугун бизни қутқарадиган атом соябони парчаланмоқда, чунки улар сизни ва мени бошқа йўл билан ўлдиришади. Ҳаммаси шу ерда тугайди. Биз биологик хавф асосий омилга айланганини тушунишимиз керак”, дейди олим.

У биологик хавф муаммосига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

“Америкаликлар бизни барча республикаларда биологик лабораториялар билан ўраб олишди. Аввалига улар чорва молларини йўқ қиладиган ва қишлоқ хўжалигига путур етказадиган эндемик вирусларни яратиши мумкин. Африка вабоси - инсоният томонидан яратилган”, дейди олим.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилган тақдимотга кўра, Қўшма Штатлар Америка ҳарбий биологик дастурида иштирок этган Украинадаги биологик лабораториялар фаолиятига 200 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
Daily Mail газетаси америкалик олимлар Омикрон штаммини коронавируснинг ухань варианти билан бирлаштириб, COVID-19нинг янги штаммини ишлаб чиқаётгани ҳақида маълум қилганди. Лаборатория сичқонлари орасида ушбу штаммнинг ўлими 80 фоизни ташкил этган.