ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Россиянинг Деалан Энерго (Удмуртия) компанияси Ўзбекистонда шамол электр станцияларини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия шартномасини имзолади.
Лойиҳа Ўзбекистондаги “Қўқон механика заводи” АЖ корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, компания “Амрут Ресурс” МЧЖ билан ГEСларни Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича дилерлик шартномасини тузиб, таъминот ишларини якунлаш ва амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Маълумот учун, Деалан Энерго (www.dealanenergo.ru) қайта тикланадиган энергия манбаалари соҳасида илмий ишланмалар билан шуғулланади.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда "яшил" энергияга ўтиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2026 йилга бориб республика қайта тикланувчи энергия манбалари асосида ишлаб чиқариш даражасини 25 фоизга (8 ГВт) ошириш ниятида.
Жорий йилнинг сентябрь ойида мамлакатимизнинг Қашқадарё вилоятида истеъмолчиларни муқобил энергия воситалари билан таъминлаш бўйича кластерлар ташкил этиш режалаштирилгани маълум бўлган эди.