Мўйноқ туманида “Молиячи боғи” барпо этилди

Тумандаги 5 гектарлик ҳудудда иқлимга мос каталпа, қайрағоч, ясен, клён, айлант каби 5 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Молиячи боғи” барпо этилди.
Айтилишича, мазкур туманнинг “Мадели” ОФЙ Шеге овулидаги 5 гектарлик ҳудудда иқлимга мос каталпа, қайрағоч, ясен, клён, айлант каби 5 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилди ва “Молиячи боғи” барпо этилди.
Маълумот учун, республикада ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабрга қадар кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.
Кеча бутун республика бўйлаб “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида мевали, манзарали ва бута кўчатларини экиш бўйича оммавий флашмоб тадбирига старт берилди. Унда умумий ҳисобда 56 минг дона мевали ва манзарали кўчатлар экилди.