Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Киев Россия билан можаро музлатилмаслигини маълум қилди

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Данилов Россия билан можаро музлатилмаслигини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексий Данилов Россия билан можаро музлатилмаслигини, Украина армияси олдида мамлакатни озод этишда давом этиш вазифаси турганини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

“Биз ҳеч нарсани музлатиб қўя олмаймиз – биз музлатгич камераси эмасмиз. Биз об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар, фаслдан қатъий назар ўз ҳудудларимизни озод қилишимиз мумкин. Президентнинг вазифаси - барча ҳудудларимизни озод қилишдир”, — дея Данилов сўзларини келтирган Зеркало недели.

Шунингдек, у Олий Бош қўмондонлик штабининг сўнгги йиғилиши Херсон йўналишига бағишланганини таъкидлади.
Бирлашган кучлар гуруҳи қўмондони Сергей Суровикин таъкидлаганидек, Херсондаги вазият тинч аҳоли ҳаёти учун хавфли бўлиб қолди.
Ноябрь ойининг бошида Херсон шаҳрида ўнг қирғоқдан 115 минг киши эвакуация қилинди ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу қўшинларни чап қирғоққа ўтказишни бошлашга ва Днепр чизиғи бўйлаб Россия Қуролли Кучларининг мудофаа чизиғини ташкил этишга розилик берди.