ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик Сакен Бибосиновни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақида Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.
Ўзбекистонлик боксчилар Иордания пойтахти Аммондаги катталар ўртасидаги бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда.
"У ғалаба орқали ЖЧ-2021даги мағлубият учун реванш олди. У учинчи бор Осиё чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди", - дейилади хабарда.
Мусобақалар 13 ноябргача давом этади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 13 нафар, аёллар терма жамоаси эса 10 нафар боксчи билан мусобақада иштирок этмоқда.