Вазирлар Маҳкамаси биносида қуёш фотоелектр станцияси ишга туширилди - фото

Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди - тафсилотлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси биносида қуввати 630 кВт бўлган қуёш фотоелектр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
Мазкур қуёш фотоелектр станцияси йилига 1,1 млн кВт-соатдан зиёд электр энергияси ишлаб чиқаради.
Вазирлар Маҳкамаси
“Станция Вазирлар Маҳкамаси биносини кундуз куни тўлиқ электр энергияси билан таъминлайди. Шу билан бирга, эҳтиёжидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқларига узатиш имконияти ҳам яратилди”, дейилади хабарда.
Вазирлар Маҳкамаси
Ушбу станция президент раислигида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилди.
Энергетика вазирлиги ушбу ташаббусга барча вазирлик ва идоралар ҳам қўшилишларини сўрамоқда.