ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Самарқандда республикадаги биринчи бож олинмайдиган савдо дўкони (Duty Free) ўз ишини бошлади. Дўкон Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари учун мамлакат ичкарисида фаолият юритади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Ушбу дўконда хориж ва Ўзбекистон товарлари миллий валютада ёки чет эл валютасида чакана тартибда реализация қилинади.
В гостинице Alexander Hotel Самарканда откроется первый магазин беспошлинной торговли,действующий на внутренней территории,для иностранцев, посещающих Республику Узбекистан.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
“Дўкондаги чет эл товарлари шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат ва учиб кетиш авиачиптаси тақдим этиш орқали танлаб олинади ва танланган товарлар шахснинг учиб кетиш кунида халқаро аэропортларда тақдим этилади”, дейилади хабарда.
Тадбиркорларнинг таклифлари асосида Бухоро, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ички ҳудудида ҳам “Duty Free” дўконларини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
В гостинице Alexander Hotel Самарканда откроется первый магазин беспошлинной торговли,действующий на внутренней территории,для иностранцев, посещающих Республику Узбекистан.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Дўконнинг очилиш маросимда “Central Asia Megastar” тадбиркорлик субъектига божсиз савдо дўкони фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли лицензия топширилди.
В гостинице Alexander Hotel Самарканда откроется первый магазин беспошлинной торговли,действующий на внутренней территории,для иностранцев, посещающих Республику Узбекистан.
© Sputnik/Рамиз Бахтияров
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан республикамизда хорижий сайёҳлар учун яна бир янги қулайлик - tax free тизими ҳам жорий қилинади. “Tax free” республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади. Бунда умумий қиймати камида 1 млн сўм бўлган “tax free” тизими татбиқ этиладиган товарларни харид қилиш лозим.