Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Қўшинларни Днепрнинг чап қирғоғига ўтказиш якунланди - Россия МВ

Россия Мудофаа вазирлиги қўшинларнинг Днепрнинг чап қирғоғига ўтказиш бугун тонгда муваффақиятли якунланганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Россия қўшинларни Днепрнинг чап қирғоғига ўтказиш 11 ноябрь Москва вақти билан тонг соат 05:00да якунланди, - деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
"Днепрнинг чап қирғоғига ўтказиш чоғида ўнг қирғоқда бирорта ҳам ҳарбий техника ва қурол-яроғ қолмаган, Россиянинг барча ҳарбий хизматчилари дарёни кесиб ўтган, шахсий таркиб, қурол-яроғ, техника ва материаллар йўқолишига йўл қўйилмаган", - дейилади вазирлик хабарида.
Ундан ташқари Мудофаа вазирлиги қуйидагиларни маълум қилган:
Дарёни кесиб ўтган қўшинлар муҳандислик кучлари томонидан олдиндан тайёрланган мудофаа чизиқлари ва позицияларига жойлашдилар.
Херсон вилоятининг ўнг қирғоқ қисмини тарк этишни истаган барча фуқаролар эвакуация қилишда ёрдам олдилар.
Кечаси Украина тинч аҳолини ташиш ва қўшинларни чап қирғоққа ўтказишни бузишга уринди - Украина ҳарбийлари ҲИМАРС ракеталари билан ўтиш жойларига 5 та зарба берди, Россия ҳаво мудофааси 28 та снарядни ҳавода йўқ қилиди, 5 снаряд электрон воситалар ёрдамида нишондан четлатилди.
ўтган икки кун Украина бўлинмаларининг олдинга силжиши - 10 км дан кўп эмас.
Россия артиллерияси ва ҳаво зарбалари, миналар ва портловчи тўсиқлардан фойдаланиш Украина бўлинмаларини Днепр бўйлаб ўтиш жойларидан 30-40 км масофада тўхтатиб турди.
"Ланцет" камикадзе дронлари ва реактив қуроллар ёрдамида ўтган сутка давомида Американинг 3 та М777 гаубицаси, 2 та пиёда жанговар машинаси ва 3 та душман пикапини йўқ қилди, 20 дан ортиқ украина аскари, 2 та танк, 2 та ўзиюрар артиллерия мосламаси ва 3 та зирҳли машина портлатиб юборилди.
Маълумот учун, кеча кечқурун Украина ОАВларида Днепр дарёсидаги Антонов кўпригига ҳужум қилнгани ва у бузиб ташлангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиг ушбу хабарларни рад этди ва Антонов кўприги орқали Днепрни кесиб ўтаётган Россия ҳарбийлари видеосини намойиш қилди.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни махсус операция доирасида бирлашган қўшинлар қўмондони генерал Сергей Суровкин Россия Мудофаа вазирлигидан қўшинларни Днепрнинг чап қирғоғига кўчиришга рухсат сўраган эди.
Генерал Суровкин айтишига кўра, ушбу қарор Россия қўшинларнинг шахсий таркибини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган. Чунки Украна Қуролли кучлари томонидан Каховская ГЭСи тўғони бузиш эҳтимоли мавжуд. Ушбу режа амалга ошган тақдирда Херсон ва унинг атрофида улкан ҳудудларни сув босиши, кўп сонли тинч аҳоли қурбон бўлиши ва Днепрнинг ўнг қирғоғида жойлашган Россия қўшинлари таъминоти узииб қолиши хавфи бор.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия қўшинлари нега Днепрнинг чап қирғоғига кўчирилмоқда?