Қатарга Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи автокарвон йўл олди

Автокарвон Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Қатарда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни мақсад қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси туризм брендини акс эттирувчи махсус логотиплар туширилган автомобилларда Қатарга йўл олди. Улар, 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади, дея хабар бермоқда Туризм ва маданий мерос вазирлиги.
Қайд этилишича делегация аъзолари айни дамда Қозоғистондан ўтиб, Озарбайжонга йўл олишди.
Автоколонна, направляющаяся на мундиаль в Катаре, прибывает в Азербайджан
“Қатарга дунёнинг турли бурчакларидан ўз терма жамоаларига мухлислик қилиш учун миллионлаб мухлислар ташриф буюришади. Ўзбекистон делегацияси эса йўналиш давомида Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони давлатларида ҳамда бевосита Қатарда миллионлаб мухлислар орасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишни мақсад қилган”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон делегацияси саёҳати 30 декабргача давом этади.
Автоколонна, направляющаяся на мундиаль в Катаре, прибывает в Азербайджан