Ўзгидромет сел келиш хавфидан огоҳлантирди

14-16-ноябр кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши прогноз қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Республикада 13-15-ноябр кунлари сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди.
Айтилишича, якшанба-сешанба кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Шимол ҳудудида, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.
14-16-ноябр кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши прогноз қилинмоқда.
Айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.