Таити оролида улкан тўлқин билан курашаётган инсон.
Танлов ғолиби француз фотографи Бен Туард.
Сингапурлик фотограф Кетрин Лу иккинчи ўринни эгаллади.
У табиатда жуда кам учрайдиган саккизоёқ- ёпинчигини тасвирга туширишга муваффақ бўлди.
Ўйноқи денгиз шерининг боласи камера объективида ўз аксини кўрмоқда.
Австралиялик суратчи Брук Пик.
Фотосуратчи Тин Нгуен томонидан суратга олинган фото, танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланган.
Унинг иши Ветнамдаги мангров ўрмонларини сақлашга бағишланган.
Испаниялик фотограф Рафаел Фернандеснинг асари.
У учувчи китлар сурувини - қора делфинларни тасвирга олди.
Буюк Британиялик Майкл Спенсер сурати, “Энг яхши бадиий сурат” номинацияси ғолиби.
Суратда: Скарбородаги тонгги туманли тўлқинлар.
АҚШдан иштирок этган Брук Петерсон танловда учинчи ўринни эгаллади.
Муаллиф қирғоқ бўйидаги нефт платформасидан шўнғиётган бакланни суратга олди.
Саймон Лоренз, Океанни муҳофаза қилиш номинацияси ғолиби.
Суратда: ахлатга ўралашиб қолган денгиз тошбақаси.
"Океан саргузаштлари" номинациясида ғолиб бўлган мексикалик фотограф Том Сент-Жорж сурати.
Суратда: сув ости ғоридаги ғаввос.
Канададан иштирок этган британиялик фотосуратчи Стив Вудснинг сурати “Алоқа: одамлар, сайёра ва океан” номинациясида мукофотга сазовор бўлди.
Суратда: Саргассо денгизида ғаввос кит билан учрашмоқда.
“Йилнинг океанни муҳофаза қилиш фотографи” номинациясида учинчи ўринни эгаллаган россиялик Дмитрий Кох сурати.
Суратда: Колючин оролидаги ташландиқ об-ҳаво станциясида оқ айиқлар.
Фиш-Рок оролидан хавфли ҳамшира акулалар суруви.
Австралиялик Николас Реми “Йилнинг океанни муҳофаза қилиш фотографи” мукофотини қўлга киритди.
Портфолио номинациясида австралиялик Матти Смит сурати ғолиб бўлди.
Суратда: баргли денгиз аждаҳоси.
Германиялик Андреас Шмид “Йилнинг табиатни муҳофаза қилиш суратчиси” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
Расмда: байроқли балиқлар орасида сузаётган пушти скат.
Яшил тошбақа боласи биринчи катта саёҳатидан олдин нафас олмоқда.
Япониялик Рёта Огаванинг ушбу сурати “Ёш океан фотографи” номинациясида ғолиб чиқди.