Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Запорожьедаги хорижлик ёлланма аскарларнинг сони мингдан ошди – Рогов

Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзосининг аниқлик киритишича, улар орасида Грузия ва Польшадан келган ёлланма аскарлар ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Запорожье шаҳридаги хорижлик ёлланма аскарлар сони аллақачон 1000 нафардан ошди. Бу ҳақда Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.

“Калибрланган хорижий легионлар сони энди юзлаб эмас, балки шаҳарнинг ўзида мингдан ошиб кетди”, - деди Рогов “Звезда” телеканали эфирида.

Роговнинг аниқлик киритишича, улар орасида Грузия ва Польшадан келган ёлланма аскарлар ҳам бор.
Бугунги кунда Запорожье вилоятининг 70 фоиздан ортиғи Россия назорати остида. Шу билан бирга, вилоят маркази – Запорожье шаҳри Украина қўшинлари назорати остида қолмоқда.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.