Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди - видео

Ўзбкистон ва Озарбайжон автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва нефть-кимё соҳаларида ҳамкорлик лойиҳаларини тезлаштиришга келишиб олишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити арафасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
"Икки мамлакат етакчилари автомобиль саноати, қишлоқ хўжалиги, энергетика, кимё ва нефть-кимё тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини тезлаштиришга интиладилар, - дейилган хабарда.
На полях саммита Организации тюркских государств проходит встреча Президентов Узбекистана и Азербайджана
Ушбу учрашув Шавкат Мирзиёевнинг 10 ноябрда ўтказган иккинчи олий даражали расмий учрашув бўлди. Бироз олдин Ўзбекистон президенти Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан музокара ўтказган эди. Унда томонлар саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларида фаол ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олишган эди.