Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россиянинг ҳарбий салоҳиятига паст баҳо бермаслик керак – Столтенберг

НAТО бош котибининг фикрича, Украина шаҳарларига зарба бериш учун Россиянинг ҳали ҳам имконияти ва кучи бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия паст баҳолаб бўлмайдиган қудратли ҳарбий салоҳиятга эга. Бу ҳақда НAТО бош котиби Йенс Столтенберг таъкидлади.

“Россияни паст баҳоламаслигимиз керак. Украина шаҳарларига зарба бериш учун унинг ҳали ҳам имконияти ва кучи бор. Биз дронлар ва ракета зарбаларини кўрдик. Бу Россия ҳали ҳам кўп зарар келтира олишини кўрсатади”, - деди у Британиянинг Sky News телеканалига берган интервьюсида.

Россия Қуролли кучлари ракета зарбаларини Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб, 10 октябрда бошлади. Улар Харьков ва Киевдан Львов ва Ивано-Франковскгача бўлган бутун мамлакат бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа воситаларига қаратилди.
Зарбалар дронлар ёрдамида ҳам етказилади. РИA Новости манбаларига таяниб, махсус операция бошланганидан бери Россия қўшинлари Украинада бир неча юзлаб “Ланцет” ва “Куб” дронларидан фойдаланганини хабар қилди.
Россия президенти Владимир Путин кўприкдаги портлаш билан Киев ўзини энг жирканч террорчилик гуруҳлари билан тенглаштирганини ва бундай жиноятларни жавобсиз қолдиришнинг иложи йўқлигини таъкидлаган.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.