ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россиялик олимлар танадаги дори воситаларини магнит ёрдамида масофадан бошқариш йўлини топишди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Саратов миллий тадқиқот давлат университети олимлари халқаро илмий гуруҳнинг бир қисми сифатида магнит майдон манбаи томонидан магнит бошқариладиган капсулаларни бошқаришни ўрганишди.
Тадқиқот давомида энг самарали қўлга олиш ва назорат қилиш учун магнит билан бошқариладиган капсулаларни синтез қилиш учун оптимал параметрлари аниқланди.
Қайд этилишича, магнит билан бошқариладиган капсулаларни масофадан бошқариш дори-дармонларни манзилли етказиб беришнинг истиқболли ёндашувидир.
Манзилли етказиб бериш - дори терапиясида ножўя таъсирларни камайтиришнинг асосий усулларидан бири бўлиб, унда фаол модда тўғридан-тўғри даволаниш учун зарур бўлган жойда тўпланади. Шунингдек, магнит капсулалар айланма ўсимта ҳужайраларини аниқлаш ва саралаш учун ишлатилиши мумкин.
Суюқлик оқимида магнит жисмларни ушлаш имконияти магнит майдон кучи ва ёпишқоқ қаршилик кучи нисбати билан белгиланади.
Шундай қилиб, қўлга олиш қобилияти объектларнинг магнит хусусиятлари, уларнинг ўлчамлари ва оқим тезлиги билан чекланган.
Олимлар ўз ишларида қўлга олинган капсулалар сони уларнинг ўлчамига, магнит нанозаррачаларнинг юкланишига ва суспензия оқими тезлигига боғлиқлигини кўрсатишди.
Уларнинг фикрига кўра, олинган натижалар нафақат оптимал синтез параметрларини аниқлаш, балки етказиб бериладиган дори концентрациясини аниқлаш учун ҳисоб-китобларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Бу билан қон томирлари, магнит ва магнит ташувчиларнинг параметрларини билиш, тананинг маълум бир жойида қанча моддани этказиб бериш ва тўплаш мумкинлигини тахмин қилиш мумкин бўлади.
Университет биотиббиёт фотоакустика лабораториясининг кичик илмий ходими Олег Гришиннинг сўзларига кўра, тиббиёт амалиётига бундай ёндашувларни жорий этиш магнитни тортиб олиш жараёнини чуқур ўрганишни талаб қилади.