ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Таъсир доиралари учун кучайиб бораётган кураш охир-оқибат кучларнинг стратегик мувозанатини тўлиқ ўзгартиришга ва мавжуд дунё тартибини қайта қуришга олиб келади. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” газетасидаги мақолада таъкидланган.
“Ҳақиқатан ҳам кўп қутблилик аста-секин халқаро майдонга кириб бормоқда. Дунё энди Aмерика етакчилигини қўллаб-қувватламаяпти. Ҳатто, айниқса Aфрика ва Яқин Шарқда Хитой ва Россия билан ҳамкорлик қилиш тенденцияси кучаймоқда”, дейди нашр.
Муаллифнинг фикрича, Украина можароси кўп жиҳатдан жаҳон кучлар тизимини қайта ташкил этиш йўналишини белгилаб беради.
“Бу Ғарбсиз дунё бўладими ёки Ғарб унинг ҳамкори бўлиб қоладими? БРИКС ва у каби бошқа йирик блоклар дунё ишларини бошқаришда, ўнлаб йиллар учун стратегик йўналишларни белгилашда қандай роль ўйнайди?” дейди муаллиф.
Бундан ташқари, у Украинага ҳарбий ва молиявий ёрдам туфайли Европа Иттифоқида бўлиниш аломатларини кўрмоқда.
“Эҳтимол, биз ушбу тарихий аҳамиятга эга бўлган даврда вазиятга мос келадиган янги геостратегик ҳақиқатни кўраяпмиз”, деб ҳисоблайди кузатувчи.
Муаллиф янги глобал сиёсатнинг кўплаб омиллари таъсирида жаҳон ландшафтида тез ўзгаришлар рўй бермоқда, деган хулосага келди.
“Бир неча йил олдин ҳеч ким Буркина-Фасо ва Малида Россия байроқлари ҳилпирашини тасаввур ҳам қила олмасди”, дея хулоса қилди муаллиф.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.