ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти вақтинчалик чекланади. Бу ҳақида Ўзтрансгаз хабар берди.
Айтилишича, сўнги кунларда об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ истеъмоли ортган.
Шу муносабат билан 9 ноябрдан барча автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилади.
Қайд этилишича, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади.