ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Латвия элчиси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди, унга Латвия совет ёдгорликларини демонтажга қилишган қаратилган сиёсатини давом эттираётгани муносабати билан кескин норозилик билдирилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
“10 ноябрь куни Латвиянинг Москвадаги элчиси Марис Риекстиньш Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Латвия дипломатик миссияси раҳбарига Латвияда совет ёдгорликларини бузиш бўйича давлат вандализм сиёсати давом этаётгани муносабати билан кескин норозилик билдирилди. Биз бу ваҳшийликни расмий Риганинг нацизмни улуғлашга қаратилган умумий йўналиши жиҳатида кўриб чиқамиз”, - дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, “Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси ўтган аср ўрталарида фашизмга қарши урушнинг давоми эканлигини ҳисобга олинган ҳолда элчининг Россияга қарши баёнотлари ҳамда Рига совет халоскорларига ўрнатилган ҳайкалларни бузиб ташлаётганига эътибор қаратилган.
“Россияда ишлаётган дипломатнинг неофашистик руҳдаги бундай баёнотлари номақбул экани таъкидланди”, - дея қўшимча қилинган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 ноябрь куни Латвияни фашистдан озод қилган совет жангчилари хотирасига ўрнатилган “Алёша” номи билан машҳур ҳайкални бузиб ташлаш бошланганди.