Эрдоған Путин билан муносабатлари қандайлигини айтди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдоғаннинг Россия етакчиси Владимир Путин билан муносабатлари ишончли. Уларсиз Россиянинг “дон келишуви”даги иштирокини қайта тиклаш имконсиз бўлиб қоларди.
“Бу биз ҳурматли жаноб Путин билан амалга оширган етакчилар сиёсати. Албатта, ишончли муносабатлариз бу имконсиз бўларди. Ўзаро ишончли муносабатлар ва бир-биримизга бўлган ҳурмат бизни шундай қарорлар қабул қилишга ундайди. Барча масалалар, жумладан, АЭС қурилиши (Аккуюда, Синоп), мудофаа мавзусидаги саволлар, ишончли муносабатларимизга асосланган”, - дейди Эрдоған Самарқандга учиши олдидан журналистлар билан мулоқотда.
Эрдоған, шунингдек, Россия етакчиси Владимир Путин билан телефон мулоқотлар давомли бўлишини кутаётганини айтди.
“Менинг кутилмам шуки, Индонезиядаги G20 саммитида Россия томони иштирок этса, ҳозир мен билмайман, қатнашадими ёки йўқми, агар шундай бўлса, у ҳолда юзма-юз учрашиш имконияти бўлади. Акс ҳолда телефон дипломатиясини давом эттирамиз. Бизнинг умидимиз тинчликни таъминлашдир”, - деди Туркия етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Россия дон маҳсулотларини камбағал давлатларга бепул етказиб бериш тўғрисида келишувга эришган эди.
Дон маҳсулотлари бўйича дастлабки келишув эса 22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари иштирокида эришилган эди. Унга кўра Украина ва Россия омоборларида сақланаётган ва ҳарбий ҳаракатлар туфайли Қора денгиз орқали олиб чиқишнинг имкони бўлмаган дон маҳсулотларини биринчи навбатда Африканинг эҳтиёжманд давлатларига етказиб бериш ҳақида келишиб олинган эди. Ушбу шартнома дон маҳсулотларини Қора денгизнинг учта портдан, жумладан Одессадан олиб чиқишни назарда тутади.
Яхши ниятда амалга оширилган ушбу битимдан Украина махсус хизматлари ўзларининг ғаразли мақсадларида фойдаланишдан тоймади. Хусусан Қрим кўпригида теракт уюштиришда фойдаланилган портловчи мослама Одесса портидан дон солинган кемаларда олиб чиқилгани ва Болгария ҳамда Арманистон орқали Россияга олиб кирилгани аниқланган.
Шунингдек, 29 октябрь куни Киев режими Севастополда рус кемаларига теракт уюштирганидан сўнг, Россия дон битимидаги иштирокини тўхтатди, бироқ Туркия билан музокаралар олиб боргач ва Украинадан ёзма кафолатлар олгач, келишувга қайтди.
Бундан ташқари, Путин агар Киев ўз мажбуриятларини қайта бузса, Россия шартномадан чиқишини таъкидлади. Aммо бу ҳолатда ҳам у Aфриканинг энг қашшоқ мамлакатларига Украинадан жўнатилган доннинг бутун ҳажмини етказиб беришга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.