Хитой европалик сиёсатчига Россия махсус операциясини қоралашга имкон бермади

Осмоности мамлакати расмийлари Европа кенгаши президентининг V Хитой халқаро импорт кўргазмасининг очилиш маросимидаги русофобик нутқини бекор қилди.
Sputnik
Хитой Шарль Мишега Россиянинг махсус операциясини қоралашга имкон бермади
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Хитой ҳукумати Европа кенгаши президенти Шарль Мишелнинг Шанхайдаги нутқи трансляциясини бекор қилди.
Европа кенгаши раҳбари V Хитой халқаро импорт кўргазмасининг очилиш маросимида бошқа халқаро ташкилотлар президентлари ва раҳбарлари қаторида иштирокчилардан бири бўлиши керак эди.
Бироқ Мишелнинг чиқиши амалга ошмади. Унинг вакили Баренд Лейтснинг маълум қилишича, аввалдан ёзиб олинган мурожаат видеосини шунчаки намойиш этишмаган.
Европа кенгаши президенти ўз нутқида Россиянинг махсус ҳарбий амалиётини қаттиқ танқид қилган ва Хитойдан Россия Федерациясига босим ўтказишни ва махсус операцияга чек қўйишни талаб қилган.
Хитой расмийлари Мишелнинг нутқи бекор қилинганига изоҳ беришдан бош тортган.