Виктор Орбан Самарқандга ташриф буюради

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Самарқандда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Самарқандга ташриф буюради. У Самарқандда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) биринчи саммитида иштирок этади, дея хабар бермоқда ЎзА.
Қайд этилишича, бугун саммит доирасида бир қатор муҳим учрашувлар ўтказилади. Хусусан, "Samarkand Regency" меҳмонхонасида ТДТга аъзо ва кузатувчи мамлакатларнинг савдо вазирлари учрашуви бўлиб ўтади.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ОАВ учун брифинглар ўтказиши кўзда тутилган.
ТДТнинг биринчи саммити 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтади.