Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина қўшинлари Херсон йўналишида катта йўқотишларга дуч келди

Фронтда польшалик ва инглиз тилида сўзлашувчи ёлланма аскарларнинг борлиги қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Украина қўшинлари Херсон яқинида катта йўқотишларга учради, ҳалок бўлганлар кўп, улар орасида ёлланма аскарлар ҳам бор. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.

“Ҳалок бўлганлар жуда кўп эди, жумладан, ёлланма аскарлар ҳам. Кўп техника бор эди, улар яхшигина ишдан чиқди. Уларда ишчи кучи ва техникада катта йўқотиш бор”, - деди у.

Унинг сўзларига кўра, фронтда польшалик ва инглиз тилида сўзлашувчи ёлланма аскарларнинг борлиги қайд этилган.

“Ҳозир улар мудофаа чизиғига қайтди, шунинг учун бизнинг тактик вазиятимиз яхшироқ, чунки биз уларнинг ҳужумига тайёргарлик кўраётган эдик”, - деб тушунтирди Стремоусов.

Унинг қўшимча қилишича, украиналик ҳарбийларнинг Херсон яқинидаги қишлоқлардан олинган селфилари Россия бўлинмалари бўлмаган “кулранг” зонада олинган.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.