Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Самарқандда 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрди.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд для участия в мероприятиях саммита Организации тюркских государств 10-11 ноября.
Бу ерда 10-11 ноябрь кунлари яна бир нуфузли халқаро анжуман – Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Комплекс "Имам Ал-Бухари"
Тадбир олдидан, президент Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Давлат раҳбари зиёратгоҳда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Самарканд для участия в мероприятиях саммита Организации тюркских государств 10-11 ноября.
Маълумот учун, Туркий давлатлар ташкилотига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Шунингдек, Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга. Ташкилот бунгача Туркий тилли давлатлар кенгаши деб юритилган.
Мечеть Хазрат Хизр в Самарканде