ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати бир марталик визанинг амал қилиш муддатини бир ойдан уч ойгача узайтирди. Бу ҳақда “Saudi Gazette” хабар бермоқда.
Подшоҳлик Вазирлар маҳкамаси қарорида келтирилишича, “90 кун муддатли бир марталик визани энди Саудия Арабистонига ҳар қандай мақсад билан келаётган хорижлик саёҳатчилар олишлари мумкин”. Илгари мамлакатда кўп мартали визага эга бўлганларгина 3 ойгача қолишлари мумкин эди.
Бундан ташқари, транзит визаларига оид қоидаларга тузатиш киритилган. Янги тартибга кўра, бундай визага эга бўлганлар Арабистонда ҳеч қандай қўшимча бож тўламасдан 96 соатгача бўлишлари мумкин. Транзит ҳужжатлари уч ой амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилгани хабар қилинган эди.