Латвияда совет жангчилари хотирасига ўрнатилган “Алёша” ҳайкалини бузиш бошланди

Латвия шарқидаги Резекне шаҳрида жойлашган бу ҳайкални бузишга маҳаллий аҳоли қарши чиққан.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Латвияни фашист немислар истилочиларидан озод қилган совет жангчилари хотирасига ўрнатилган ҳам “Алёша” номи билан машҳур ҳайкални бузиб ташлаш бошланди. Бу ҳақда lsm.lv портали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мамлакат шарқидаги Резекне шаҳрида жойлашган бу ҳайкални бузиш ишлари маҳаллий вақт билан 5:00 да бошланган ва соат 8:30 ларда совет аскари постаментдан олинган. Ёдгорлик атрофи ўраб қўйилган ва унинг олдида полициячилар навбатчилик қилишмоқда.
Портал хабарига кўра, Резекне мэри Александр Барташевич аввалроқ у “Алёша”ни бузиб ташлаш бу ҳайкални таҳқирлаш экани ва уни тўхтатиб қолишга ожизлигини айтган. Бундан ташқари, Барташевич бу давлатнинг катта хатоси эканини таъкидлаган. Мэр аҳолининг аксарият қисми бу қарорни қўлламаслигини билдирган.
“Алёша” монументи 1976 йилда ўрнатилганди, унинг муаллифлари латвиялик ҳайкалтарошлар Отто Калейс и Оярс Силиньш ҳамда меъмор Элмар Салгусс бўлган.
Латвияда совет хотира ёдгорлиги бузилишига қарши чиққан 37 киши ҳибсга олинди
Латвия парламенти аввалроқ Россия билан совет жангчилари ҳайкалларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги шартнома моддасининг амал қилишини тўхтатган эди. Бу Рига халоскорлари ҳайкалини бузишга имкон берганди. 9 май Ғалаба куни Ригада аҳоли Халоскорлар ҳайкали олдига гул келтирди. 10 май куни эрталаб Латвия ИИВ раҳбарининг буйруғи билан трактор келтирилган гулларни тўплаб олиб кетганди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Латвия, Литва ва Эстонияда давлат даражасида совет ҳарбий-ёдгорлик меросини вайрон қилиш тўғрисидаги қарорларга муносабат билдириб, шунга ўхшаш Россияга қарши қаратилган хатти-ҳаракатлар неонацизмнинг кўринишини эканини таъкидлаганди.