Дунёнинг турли бурчакларида Ойнинг тўлиқ тутилиши

"Қонли Ой" тутилишига 8 ноябрь куни Ернинг барча аҳолиси гувоҳ бўлмади. Ҳодисани Россиянинг шарқида, Тинч океани акваториясида, Шимолий Aмериканинг ғарбий қисмида кузатиш мумкин эди.
Sputnik
Ойни қисман Ер сояси қоплаган, Ой эса ўз навбатида Уранни қоплаган ва қип-қизил тусга кирган.
Ушбу ҳодиса янги Ой ва қисман қуёш тутилиши содир бўлган 25 октябрда бошланган тутилиш коридорини якунлади. Кейинги сафар бундай ҳодисани бир неча йилдан кейингина кузатиш мумкин.
1 / 12

Владивостокда Ой тутилишидан олдин.

2 / 12

Владивостокда сешанба куни кечқурун у аниқ бўлди ва тутилишнинг барча босқичларини фақатгина кўзнинг ўзи билан кўриш мумкин эди.

3 / 12

Ой бутунлай сояга ботиб, тўқ жигаррангга айланди. Максимал фазага яқинлашганда, Ой оч қизғиш тусга кирди.

4 / 12

Тутилишнинг максимал босқичи Владивостокда маҳаллий вақт билан 20:59 да содир бўлди.

5 / 12

Тутилиш Россиянинг шарқида, Тинч океани акваториясида, Шимолий Aмериканинг ғарбий қисмида ва Гренландия шимолида тўлиқ кўринди.

6 / 12

Сеул яқинида тўлиқ Ой тутилиши пайтида одамлар "қонли Ой"ни томоша қилмоқда.

7 / 12

Aвстралияда Ойнинг тўлиқ тутилиши пайтида "қонли Ой". Бундай тўлин Ойни "қонли" деб аташ мумкин, чунки тутилиш пайтида Ой дискида қизил-тўқ сариқ ранг пайдо бўлиши мумкин.

8 / 12

Ислом мактаб-интернати ўқувчиси Индонезияда Ой тутилишини томоша қилишга ҳозирланиб, телескоп орқали қарамоқда.

9 / 12

Умуман олганда, тутилиш жараёни тахминан 6 соат, тўлиқ фаза бир соатдан ортиқ давом этди.

10 / 12

Токиода Ой тутилиши пайтида одамлар поездда кетмоқда.

11 / 12

Венесуэланинг Каракас шаҳридаги майдонда Ой тутилишининг босқичи. Бу ерда у сешанба куни эрта тонгда кузатилган.

12 / 12

Ноябрнинг тўлин Ойи кўпинча қундуз Ойи деб аталади: биринчидан, бу қишга фаол тайёргарлик кўриш ва тўғонларни қуриш даври, иккинчидан, овчилар унинг мўйнасини олиш учун бу ҳайвонга тузоқ қўйишади.