ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. "Баҳор" - Ўзбекистон давлат рақс ансамбли Санкт-Петербургда концерт беради. Бу ҳақида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда.
Афсонавий "Баҳор" рақс ансамбли 28 ноябрь куни Санкт-Петербургдаги Александринский театрининг саҳнасида рақс ижро этади, - дейилади хабарда.
Россияда ушбу концерт учун чипталар сотиш аллақачон бошланган ва ОАВда ушбу концерт тарғиб қилинмоқда.
"Бахор" ансамбли – Ўзбекистоннинг ташриф қоғози, унинг ғурури ва миллий бойлиги, маданияти ва тарихини рақс орқали ифода этади. Дунёга машҳур хореограф Мукаррам Турғунбоева томонидан яратилган афсонавий жамоа ушбу йилда 65 ёшга тўлди. Олдин ушбу ансамблни “Мукаррам ва қирқ гўзал” деб аташган.
Томошабинлар 20 дан ортиқ раққосаларни ажойиб либосларда, ўзбек миллий чолғу асбобларининг бетакрор садолари остида, яккахон ижрочиларнинг кучли овозлари, халқ оҳангларининг ўзига хослиги ва шарқона ритмлар энергиясини кутмоқда!
"Баҳор" ансамбли ўзининг ноёб рақс дастурлари билан дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларда гастрол саёҳатларида бўлишган ва энг яхши майдонларида чиқиш қилишган.
Бугунги кунда ансамбль репертуари замонавий ўзбек рақси намуналари кўп асрлик анъанавий рақс маданияти билан уйғунлаштирилган 200 дан ортиқ яккахон ва жамоавий рақслар мавжуд, - деб ёзади Kassir.ru саҳифаси.
Эслатиб ўтамиз, "Баҳор" ансамбли ушбу йилнинг 5 июнь куни Чайковский номидаги Россиянинг энг йирик концерт залида чиқиш қилган эди ва ушбу концерт ижобий маънода катта шов-шувларса сабаб бўлган эди.