ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Алишер Усмонов Россияда қонунга бўйсунувчи фуқаро ва виждонли солиқ тўловчи, Германияда унга қўйилаётган айбловлар асоссиз ва ёлғон, - деди тадбиркор вакили РИА Новости нашрига.
“Улар асоссиз, ёлғон ва туҳмат. Усмонов Россияда қонунга бўйсунувчи ва виждонли солиқ тўловчи. <...> Шунингдек, Усмонов дунёдаги энг саховатли хайрия қилувчилардан бири", - деди вакил ОАВ саволига жавобан.
Германиянинг “Spiegel” журнали ёзишига кўра, полиция Швейцариянинг йирик UBS банкининг Франкфурт ва Мюнхендаги филиалларида амалга оширилган Алишер Усмонов билан боғлиқ операцияларни текширмоқда. Нашр маълумотларига кўра, терговчиларни Усмоновнини 2018 йилдан 2020 йиллар орасидаги икки миллион евро атрофидаги сумма билан боғлиқ операциялар қизиқтирмоқда.
Маълумот учун, Европа Иттифоқи 28 февраль куни Усмоновни Россия билан боғлиқ санкциялар рўйхатига киритган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, тадбиркор ушбу санкциялар устидан шикоят қилган. Унинг даъвоси 29 апрель куни Люксембургдаги Европа Иттифоқи судида рўйхатга олинган.