ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Ўзбекистонда ҳомиладаги ирсий бузилишларни дастлабки босқичда ва янги туғилган чақалоқларда аниқлаш йўлга қўйилади. Бунда Хитойнинг BGI Genomics компаниясининг ирсият соҳасида яратилган янги технологиялар ёрдам беради.
Вазирликнинг Sputnik мухбирига хабар беришича, келгуси йилдаёқ республикада янги туғилган чақалоқлар, болалар ва катталардаги ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича инновацион ёндашувлар қўлланилади.
“Меморандумни имзолаш доирасида BGI Genomics (ХХР) ва Альбатрос (Ўзбекистон) тенг улушли иштирокида Genscreen қўшма компанияси очилиши эълон қилинди.
Genscreen турли хромосома касалликлари натижасида келиб чиққан синдромларни эрта ташхислаш учун туғилгандан кейинги биринчи кунларда неонатал скринингни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, аҳоли ва маҳаллий лабораторияларга турли тестларни етказиб бериш, жумладан, ҳомиладорликнинг 10-ҳафтасидан бошлаб ҳомиладор аёлларни тестдан ўтказишда иштирок этади”, дея аниқ киритишди вазирликда.
Шунингдек, мутахассислар экстракорпорал (ин витро) уруғлантириш даврида эмбрионларда хромосома аномалияларини аниқлаш учун генетик тест ўтказишни режалаштирмоқда.
Бундан ташқари, янги имкониятлар инсон организмида турли касалликлар масалан, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет пайдо бўлиш эҳтимоллигини башорат қилиш, шунингдек организмнинг ташқи омиллар, жумладан -ультрабинафша нурланиш, чекиш, спиртли ичимликлар ва турли дори воситаларининг таъсирига мойиллигини текшириш учун ҳам тадқиқотлар ўтказади.
Яна бир имконият - янги туғилган чақалоқларни 48 та туғма ирсий касаллик бўйича масс-спектрометрия (LC-MS/MS) услубида ҳамда яна 87 та генетик касалликларни ДНК секвенсияси (NGS) усули ёрдамида скрининг текшируви тажриба лойиҳасини амалга ошириш ҳам режалаштирилган. Бундай текширувлар натижасида турли касалликларни даволашда шахсий ёндашувни шакллантириш имкони пайдо бўлди.