ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Россия Туркиянинг омборларидан ўз донини сақлаш учун хаб сифатида фойдаланиши мумкин, бундай ечим ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлади, деди Туркия ун саноати федерацияси (TUSAF) раҳбари Эрен Гунхан Улусой. РИА Новости хабарига асосан.
“Москва Туркияни “дон маркази”га айлантирмоқчи. Барча маҳсулотларни Туркияда сақлаш ва шу ердан тарқатиш режалаштирилган. Бу мамлакатимиз учун ажойиб қарор бўлади”, - дейди Улусой.
Унинг таъкидлашича, Туркияда 8,5 миллион тонна кафолатланган сақлаш қуввати ҳамда бундай вазифаларни бажариш учун етарли инфратузилмага эга.
“Бундан ташқари, Туркия марказ бўлса, ташиш нархлари ҳам пасаяди. Таъминот нуқтаи назаридан ҳам, нарх бўйича ҳам муҳим қадам қўйилади”, дея қўшимча қилган Улусой.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Истанбулда Россия, Украина, Туркия ва БМт вакиллари икки ҳужжатдан иборат пакетни имзолади. Биринчи меморандум БМТнинг Россия ўғитлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш мажбурияти билан боғлиқ. Иккинчиси Қора денгиздаги портлардан Украина донини экспорт қилиш алгоритмини белгилайди. Ушбу пакетли битим глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Ўтган ҳафта охирида, Севастополда Қора денгиз флоти кемаларига қилинган ҳужумдан сўнг, Россия ғалла битимида иштирок этишни тўхтатди, бироқ Анқара билан музокаралар олиб боргач ва Киевдан ёзма кафолатлар олгач, келишувга қайтди. Шартнома муддати 19 ноябрда тугайди. Уни яна узайтириш мумкин.