ШҲТ МАТТ ўтган йил давомида 1400 та жиноятнинг олдини олди - Мирзаев

ШҲТ давлатларида ҳеч қандай теракт содир бўлмаган, 1400 дан ортиқ жиноятларнинг олди олинди - Мирзаев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик ташкилотининг Минтақавий Аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) ўтган йил давомида ташкилотга аъзо мамлакатларда 41 та терактнинг олдини олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Тошкентда бўлиб ўтаётган анжумандан.
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев бугун Тошкентда бўлиб ўтган “Замонавий хавфсизлик: муаммолар ва ечимлар” конференциясида сўзга чиқиб, ШҲТ МАТТ 2021 йилга мўлжалланган фаолияти якунлари ҳақида гапирди.
Директор исполкома РАТС ШОС Руслан Мирзаев во время выступления на ШОС
Руслан Мирзаев айтишига кўра, яхши мувофиқлаштирилган ишлар натижасида 2021 йилда ШҲТ давлатларида ҳеч қандай теракт содир бўлмаган. Умумий ҳисобда 1400 дан ортиқ жиноятларнинг олди олинди.
Хусусан:
2021 йил охирида ташкилотга аъзо давлатлар ваколатли органлари томонидан 41 та терактнинг олди олинди.
халқаро террорчилик ташкилотларининг 62 та яширин ячейкалари фаолияти тўхтатилди.
283 террористик экстремистик ва сепаратистик жиноятлар аниқланиб, олди олинди.
Террорчилар аъзолари ва шерикларининг 203 нафар етакчилари фаолияти тўхтатилди.
Ноқонуний муомаладан 200 дан ортиқ қурол-яроғ, 28 мингга яқин 28 минг дона турли ўқ-дорилар, 97 қўлбола портловчи мослама мусодара қилинди. 422 кг. портловчи моддалар олинди.
бир тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар муомаладан олинди.
26 та молиялаштириш канали, 74 та қурол савдоси, 19 та ноқонуний миграция каналлари фош этилди.
Интернетда 240 мингга яқин ахборот ресурслари, уч иллат ғояларини тарғиб қилувчи материаллар блокланди.
Маълумот учун, ШҲТ МАТТ 2003 йилнинг 14 ноябрида ташкил топган. ШҲТ МАТТ Кенгаши - унинг бошқарув органи бўлиб, тузилма фаолиятининг барча масалалари бўйича мажбурий қарорлар қабул қилади. Унинг йиғилишлари одатда йилига икки марта ўтказилади.
ШҲТ МАТТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ШҲТга аъзо давлатлар учун терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
ШҲТ МАТТнинг халқаро террористик, сепаратистик ва бошқа экстремистик ташкилотлар, уларнинг тузилмалари, раҳбарлари ва иштирокчилари, уларга алоқадор бошқа шахслар, шунингдек уларни молиялаштириш манбалари ва каналлари тўғрисидаги маълумотлар банкини шакллантириш;
терроризмга қарши қўмондонлик-штаб ва тезкор-тактик ўқув машғулотларини тайёрлаш ва ўтказишда кўмаклашиш;
терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашга тааллуқли халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш, аксилтеррор тузилмалари учун кадрлар тайёрлаш.
ШҲТ МАТТ кўплаб халқаро ташкилотлар билан муваффақиятли ҳамкорлик алоқаларни ўрнатган. Жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Террорга қарши кураш қўмитаси, МДҲ Аксилтеррор маркази, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти, ЙХҲТ, АСEАН, ЭАГ, САРИСС ва бошқалар.