Россия компанияси веб-сайтлар учун дунёдаги биринчи овозли ёрдамчини тақдим этди

Россиянинг Neuro.net компанияси веб-сайтлар учун дунёдаги биринчи овозли ёрдамчини ишлаб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россиянинг Neuro.net компанияси веб-сайтлар учун дунёдаги биринчи овозли ёрдамчини ишлаб чиқди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.
Neuro.net компанияси веб-сайтлар учун дунёдаги биринчи гуманоид овозли ёрдамчини — чат-ботлар функциясини алмаштиришга қодир “Web PA”ни ишлаб чиқди.

"Компания Web PA сайти учун дунёдаги биринчи овозли ёрдамчини ишлаб чиқди. Бу матнли суҳбат ботларининг фунционаллигидан устун турадиган ноёб маҳсулот. Энди Web PAга эга сайт фойдаланувчиси керакли хизмат ёки маҳсулотни кўр-кўрона қидириши шарт эмас – рақамли ёрдамчи билан гаплашиш кифоя”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ёрдамчи компания маҳсулоти ёки хизматлари ва уларнинг қўлланилиши ҳақида маълумот алмашиши, шунингдек, тўғри маҳсулот моделини танлаш, тегишли маҳсулотларни таклиф этиш, уларни саватга қўшиш, янги маҳсулотлар, акциялар ва шартлар ҳақида ўртоқлашади.
У сайтда одатда мутахассислар ёки савдо менежерлари бажарадиган вазифаларни амалга оширади.
“Web PA диалогни бошлайди ва унга ёрдам керакми ёки йўқлигини сўрайди. У ҳазил қилиши, гапни бўлиши, ҳис-туйғуларини ифодалаши, интонация билан сўзларни таъкидлаши ва суҳбат йўналишини фойдаланувчининг хатти-ҳаракатига қараб ўзгартириши мумкин”, дейилади компания хабарида.
Айтилишича, бу жаҳон бозорида ўхшаши бўлмаган принципиал янги маҳсулот. Гап шундаки, компания нафақат фойдаланувчилар учун янги рақамли тажриба яратмоқда, балки сайт билан ишлаш тамойилини ҳам ўзгартирмоқда.
Энди бренд ёки маҳсулот биринчи шахсда гапира олади ва бу суҳбатни исталган веб-сайтда олиб бориш мумкин.