Чунки унинг натижалари Украинадаги жанговар хатти-ҳаракатларга таъсир кўрсатади, яъни бизнинг Штатлар билан билвосита урушимизга? Ҳа, айримларнинг шундай умиди бор, бироқ улар, юмшоқ қилиб айтадиган бўлсак, содда. Америка ҳозир Украинани ўз қўлларидан озод қилмайди, Россиянинг мағлуб бўлишига тиккан пулини камайтирмайди, лекин шунга қарамай 8 ноябрдаги овоз бериш ҳақиқатдан муҳим аҳамиятга эга. Тактик эмас, балки стратегик, дея ёзади РИА Новости колумнисти.
Сайловчилар овози санаб бўлингунга қадар уларнинг асосий натижасини айтиш мумкин. У республикачилар конгресснинг ҳар иккила палатаси устидан назоратни қўлга олишида (бу эса амалда олдиндан ҳал қилиб бўлинган) ва Оқ уй мухолифат партияга қарши зиддияга диққатини қаратишга мажбур бўлишида эмас. Бу АҚШ учун одатий амалиёт эди: президент сайловидан кейин ҳукмрон партия кўпинча оралиқ сайловларда мағлубиятга учрайди. Аввал ҳам ҳаммаси шундай бўлган – 2016 йил Штатларда тизимли ички сиёсий инқироз бошланмагунга қадар. Бу инқироз моҳияти шундан иборатки, мағлуб бўлган томон ўз мағлубиятини тан олмайди ва ғолибни сохталаштириш, хорижий аралашувларда айблайди.
Яъни ҳам сайловлар, ҳам ҳукуматнинг ноқонунийлиги рўй беради. Бироқ агар 2016 йилда президент ҳукмронлиги ноқонунийлаштиришга оид биринчи қадам қўйилган бўлса (демократлар сайланган Трампга “рус аралашуви” ёрдам берди деб маълум қилишганидан кейин), ҳозир эса, 2022 йилда, янги даража мўлжалга олинади. Мағлуб бўлган демократлар конгрессни ноқонуний деб эълон қилишади, яъни Америка ҳукуматининг иккинчи даражадаги кучини. Унинг учинчи қисми – суд ҳокимияти – ҳам зарба остида: демократлар Олий судга ишонишмайди (айниқса бу йил абортга оид қарор қабул қилингандан сўнг). Улар уни ислоҳ қилишмоқчи (судьялар сони оширишмоқчи, бу билан ўнг кўпчилигини текислашмоқчи). Бироқ бунинг учун уларга конгресс устидан назорат керак, улар эса буни қўлдан бой беришади.
Республикачилар ҳам президентнинг ноқонунийлиги ҳақида гапиришмоқда, бироқ, айтишади-ку, биринчи улар бошлашмаган. Агар демократлар муддатидан овоз бериш ҳийлалари билан (икки йил аввалгидек) республикачиларга сенатда кўп ўринларни олишга халақит беришнинг уддасидан чиқишса, ҳукумат қонунчилигининг ноқонунийлиги борасида (аниқроғи – юқори палата) Трапм партияси гапира бошлайди. Бироқ бу сайловларнинг асосий натижасига таъсир қилмайди. У шундан иборатки, бугун, 8 ноябрь куни, Штатлар ўз сиёсий тизимларини барбод қилиш сари янги одим ташлашади: улар 2016 йилда тушган чоҳдан чиқишмаган, балки янада чуқурроқ ботиб боришмоқда. Бу чоҳда улар ўзларининг 2026 йилда нишонланадиган 250 йилликлари сари олға боришмоқда – бироқ ким ва қаерда?
Чунки 2026 йилга қадар 2024 йил турибди – президент сайлови. Ҳозирданоқ бу ҳақида мутлақ аниқ айтиш мумкин сайловлар: унинг натижаси мағлуб бўлган томондан тан олинмайди. Унда кимнинг қўли баланд келишининг аҳамияти йўқ – ундан кейин нима бўлиши муҳим. Юридик жиҳатдан ташқари, ноқонунийлик жараёни барча жабҳаларда кенг қулоч ёзган бир пайтда: қарама-қаршилик авж олмоқда, ҳукуматга бўлган ишонч сусаймоқда, жамиятда қутбланиш рўй бермоқда, фуқаролик уруши хавфи ўсмоқда. Бироқ 2024 йилга келиб вазият мутлақо янги даражага чиқади: сайлов натижаларини тан олмасликни деярли алоҳида штатлар ҳам билдиришни бошлашади.
Қандай бўлишининг аҳамияти йўқ: демократлар (агар Трамп ғалаба қозонса) ёки республикачилар (агар у мағлуб бўлса). Аслида АҚШнинг парчаланиши бошланиши муҳим бўлади. Ҳозир у қандай ривожланишини олдиндан айтишнинг имкони йўқ: иш шунчалик федерал ҳукумат ишига ғалаён кўтарган штатларнинг тўсқинлик қилиши билан чекланади ёки улар вақти келиб янги сепарастик альянс, янги конфедерациянинг намунаси бўлиши мумкин бўлган аллақандай бир тармоқ яратишга уринишади.
Парчаланишнинг на тезлиги, на натижасини олдиндан айтиб бўлади: у бир неча йилга музлатиб қўйилиши мумкин, уни куч билан тўхтатишга уринишлари мумкин (бу ерда ҳақиқий фуқаролик уруши хатари юқори), у ўта тез давлатнинг реал бўлинишига олиб келиши мумкин. Ҳар ҳолда аввалги Қўшма Штатлар бўлмайди.
Ҳатто ягона давлат сифатида сақланиб, АҚШ жуда кучли ўзгаради, унинг глобал позициялари ҳар қандай ҳолатларда сусаяди. Хитойга қарши қарама-қаршилик мамлакатнинг кенг кўламдаги захираларини сафарбар қилишни талаб этади – Европага бўлган диққат ҳам сусайиши муқаррар. Россияга қарши курашиш ва уни ушлаб туришдаги асосий роль Антантика блокининг шарқий қисмига, яъни Буюк Британия ва ЕИга ўтади. Бироқ Буюк Британиянинг зарурий захиралари йўқ, ЕИнинг эса Украина туфайли Россия билан узоқ муддатли можаро учун стратегик қизиқиши йўқ, шу боис кучли ва ягона Штатларсиз Ғарб ғарбий рус ерлари устидаги назоратни узоқ ўзида олиб қололмайди.
Бу ўн йиллик охирига бўлган вазиятга баҳо бериш, лекин 2022 йил 8 ноябрь тасдиқлайдики, Штатлар ўжарлик билан белгиланган йўл сари кетишяпти, 2016 йилда танланган йўналишни давом эттиришяпти. Уларни ҳалокат йўналишидан четга олиб ўтиши мумкин бўлган ўша кучнинг ўзи йўқ. Трамп яна бир бор уриниб кўради, лекин унинг буни бажаришига тўсқинлик қилишади. Россияга эса Америкадан бошқа ҳеч нарса керак ҳам эмас: ташқи фронтда (биринчи навбатда, табиийки, Украинада) биз уларга қарши бўлган зиддиятга бардош берамиз, ички фронтда эса уларнинг ўзи барини мустақил бажаришади. Ўзлари устидан ўзлари ғалаба қозонишади.