Қозоғистонда Ўзбекистон маданият кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон маданият кунлари 21-25 ноябрь кунлари Остонада бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Қозоғистонда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Маданият ва спорт вазирлигининг маданият қўмитаси раҳбари Роза Карибжанова маълум қилди, дея ёзади Sputnik Қозоғистон.
Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон маданият кунлари 21-25 ноябрь кунлари Остонада бўлиб ўтади.
Аввалроқ Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 30 йил тўлиши муносабати Ўзбекистон маданият куни бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.
Чимкент аҳолиси эътиборига театр, концерт дастури ҳавола этилган. Улар Ўзбекистон маданияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишган. Тадбирда миллий ўзбек қўшиқлари янгради ва ажойиб рақслар ижро этилган.