Петербург ўзбек мева-сабзавотлари етказиб берилиши кўпайтирилишидан манфаатдор

Тошкентда Санкт-Петербург губернатори Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан икки томонла ҳамкорликни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри сифатли Ўзбекистон мева-савзавотларининг етказиб берилиши кўпайтирилишидан манфаатдор. Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловнинг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев билан учрашувида маълум қилинди.
Тошкентдаги учрашувда томонлар Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.
Александр Беглов Петербург корхоналари тиббиёт-фармацевтика, мебел ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни ташкиллаштириш ва кенгайтиришга тайёрлигини билдирган.
Ўз навбатида, Россиянинг шимолий пойтахти сифатли мева-сабзавотлар етказиб берилиши кўпайишидан манфаатдор.
“Бунинг учун Петербургда Ўзбекистон Республикаси маҳсулотларига мўлжалланган улгуржи-тақсимловчи марказлар тармоғини ташкил этиш имконияти кўриб чиқилмоқда”, - дейилади Санкт-Петербург мэрияси хабарида.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакат 760,2 млн долларлик мева ва сабзавот экспорт қилган. Шу давр мобайнида Россия Ўзбекистондан 380 минг тонна мева ва сабзавот харид қилган ва асосий импортчи давлатлар орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда.