Москва дон бўйича келишувнинг Россияга тааллуқли қисми бажарилмаётганидан норози - Руденко

Дон бўйича келишуви узайтиришда унинг Россияга таалуқли қисми бажарилмаётгани ҳам ҳисобга олинади - Россия ТИВ вакили.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Москва дон келишуви доирасида Россиянинг озиқ-овқат ва ўғитига қўйилган чекловлар олиб ташлаш жараёнининг бориши Москвани қаноатлантирмаяпти. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
“Россия қисми бўйича сезиларли ўсишни кўрмаяпмиз. (Дон бўйича келишувни – таҳр.) узайтириш бўйича якуний қарор қабул қилишда барча омиллар ҳисобга олинади”, - деди дипломат.
Руденко БМТ Москва кўрсатган муаммоларни ҳал қилиш мажбуриятини олганини эслатиб ўтди.
“Ҳали вақт бор ва бизнинг иштирокимиз тикланганидан кейин келишув қай тартибда амалга оширилаётганини кузатяпмиз”, дейди вазир ўринбосари.
22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини экспорт қилишда Россиянинг ёрдами бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
29 октябрь куни Киев режими Севастополда рус кемаларига теракт уюштирганидан сўнг, Россия дон битимидаги иштирокини тўхтатди, бироқ Туркия билан музокаралар олиб боргач ва Украинадан ёзма кафолатлар олгач, келишувга қайтди. Бироқ битим 19 ноябргача амал қилади.