АҚШ ўз банкларини Россиянинг йирик компаниялари билан алоқаларни узмасликка чақирди

Citigroup ва JPMorgan банклари вакиллари РИА Новостига бу маълумотни изоҳлашдан бош тортган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. АҚШ ҳукумати ўз банкларни Россиянинг айрим йирик компанияларига хизмат кўрсатишни тўхтатмасликка чақирди, деб хабар қилмоқда, РИА Новости “Bloomberg” агентлигига асосан.
"АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти мамлакатнинг энг йирик банкларига яширинча равишда Россиянинг айрим “стратегик” корхоналари билан операцияларни тўхтатмасликни тавсия қилмоқда", - дейилади хабарда.
ОАВ маълумотига кўра, гап JPMorgan ва Citigroup каби молия ташкилотлари ҳақида бормоқда. АҚШ ҳукумати уларни “Газпром”, “Уралкалий” ва “Фосагро” каби “стратегик” компаниялар учун “асосий хизматлар” кўрсатишда, жумладан, пул ўтказмалари ва долларга конвертация қилишда давом этишга чақиряпти.
Оқ уйнинг таъкидлашича, Украинадаги можаро туфайли бутун Россия иқтисодиёти санкциялар остида эмас. Шунга асосланиб, расмийлар бизнесни “глобал иқтисодий фалокатдан қочиш учун” рухсат этилган тармоқлар билан ишлашни давом эттиришга чақирмоқда.
Ўз навбатида Citigroup ва JPMorgan банклари вакиллари РИА Новостига бу маълумотни изоҳлашдан бош тортган.
Маълумот учун, Украинада ўтказилаётган Россия махсус операцияси туфайли, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Россияга нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Бунинг оқибатида Россия иқтисоди жиддий зарар кўрмади, лекин Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархлари ошди.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарб учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.